Тошкент вилоятида бош мутахассис, Бухорода эса архитектор пора билан ушланди.

Votre vidéo commence dans 10
Passer (5)
Formation gratuite en FR pour les membres inscrits sur les sites de vidéos

Merci ! Partagez avec vos amis !

Vous avez aimé cette vidéo, merci de votre vote !

Ajoutées by
16 Vues
Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилоятида бош мутахассисни, Бухорода эса архитекторни пора билан ушлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бош мутахассиси маҳаллий тадбиркор томонидан Ўртачирчиқ туманида қурилган 3 қаватли савдо мажмуаси биносини фойдаланишга қабул қилиб бериш ва бошқа ҳужжатларини тегишли ташкилотларда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб беришни ваъда қилган. У эвазига 12 минг АҚШ доллари талаб қилган. У сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ушланган.

Шунингдек, “Ўзбекистон шаҳарсозлик бўйича лойиҳалаш илмий-тадқиқот институти” архитектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Бухоро Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасидаги танишлари орқали, Бухоро шаҳрида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли 8 сотих ер майдонида бино-иншоотлар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашга ёрдам беришга 5 минг АҚШ доллари талаб қилган. У ҳам сўралган пул маблағини олган вақтида қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 30 январь куни жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг раиси Ш.С. 2 000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида қўлга тушганди.
Catégories
Architecte

Ajouter un commentaire

Commentaires

Soyez le premier à commenter cette vidéo.